Қишлоғимни соғиндим. Отамни соғиндим. Онамни соғиндим. Атрофига айлантириб тут экилган далани соғ...

Қишлоғимни соғиндим.

Отамни соғиндим. Онамни соғиндим.
Атрофига айлантириб тут экилган далани соғиндим. Пилла қуртлари шитир-шитир қилиб барг еб ётган ним зах қуртхонани соғиндим.
40 градус иссиқда тўпиққача чиқадиган қайноқ тупроқда яланг оёқ юришни соғиндим.
Одам бўйидан икки баробар баланд бўлиб ўсган, чеки кўринмайдиган маккапояда юз-қўлларим шилиниб чопишни соғиндим...

Comments