Қуйидаги мақола мана бу ердан кўчириб олинди. Баъзи тузатиш ва камчиликлар менга оид.
Бундан олдин ҳеч ҳам и-бук (e-book) ёки е-инк (e-Ink) ишлатмаганман; бу нарсаларнинг қанақалигини тасаввур ҳам қила олмасдим.
Бир хафта олдин Киндл Ди-Икс (Kindle DX) олдик.
Чиройли қутичада келди, "Once upon a time..." деб бошланади.
Қутичани очганимизадан кейин ҳаёлга кеган биринчи нарса: "Нима? Экранига қоғоз ёпиштириб қўйишганми? Олиб ташла қоғозни!", бўлди. Аммо ҳар қанча ҳаракат қилсак ҳам, экранга "ёпиштирилган қоғоз"ни олиб ташлолмадик.
У қоғоз эмас, биринчи мэнюэл (manual) экан. :)
Дарров меню, хоум (Home), бэк (Back), прев/некст (Prev/Next) тугмаларидан фойдаланишни ўрганиб олдик.
Киндл келишидан олдин, "Қандай и-бук форматлар бор? Уларни бир форматдан иккинчисига ўгирса бўладими?" деган мавзуда озгина изланиб кўриб, натижада Калибри (Calibre)ни ўрнатган эдик.
Киндл бай дефолт (by default) .kindle(.azw ва .topaz), .mobi, .pdf, .txt ва .mp3 форматлардаги файллар билан ишлай олади. Илк икки (.kindle ва .mobi) форматдаги и-буклардаги шрифтни катта/кичик қилиш имкони бор, ўзингизга ўқиш учун қулай қилиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари текст-ту-спич (Text-to-speech, TTS) функцияси ҳам айнан .mobi форматли китобларда ишлайди.
.pdf файлларда эса, шунчаки зум (zoom, узоқ-яқин қилиб кўрсатиш) ишлайди, шунинг учун илмий иш қоғозларини (technical papers) ўқишда бироз қийинчилик туғдиради.
Тезда Гарри Поттернинг ҳамма китобларини (.mobi форматда) ҳамда 1-2 тадан Линукс, С, С# ҳақида китоблардан (.pdf форматда) юклаб олдик. .mobi билан ишлашига гап йўқ. I like it! Айтгандек, Калибри ёрдамида и-букларни .pdf дан .mobi форматга ўгириб олса бўлади.
Ўқиш жараёнида мундарижага (хоум) қайтилса ёки бошқа китоб танланса, олдинги китобда келган жойи эслаб қолинади. Авто-ротейт (auto-rotate) функциясини ўчириб қўйиш мақсадга мувофиқ, акс ҳолда ётиб ўқиётганингизда китоб айланиб кетаверади. Олдинги/кейинги саҳифага ўтишда дисплей (display) қайта юкланиши учун (refresh) бироз (1~2 секунд) вақт керак. Бундан ташқари қоронғу хонада ўқиб бўлмайди (ким ҳам қоронғу хонада китоб ўқирди???) – бу менимча е-инк дисплейларнинг асосий камчилиги бўлса керак. Бунинг ўзига яраша ютуғи ҳам бор албатта: масалан, ЛСД (LCD) дисплeйлар билан солиштирганда, е-инк умуман кўзни толиқтирмайди. айПад (iPad) эмас, айнан Киндл Ди-Икс танлашимга асосий сабаб ҳам айнан шу бўлган эди.
Русча шрифтларни ҳеч қандай муаммосиз кўрсатмоқда, ҳозир Остин Джейннинг "Гордость и предубеждение"сини ўқияпман.
Умуман олганда, матнлар кўриниши худди ҳақиқий китоб-журналлардагидек, шрифтлар аниқ-тиниқ кўринади.
Киндл - КДК (Kindle Development Kid) асосида ишлайди. Ҳозирча ҳеч қандай янги нарсалар ёзиб кўрганим йўқ, Амазондан КДК бета версиясини олиш учун юборган сўровимга жавоб келмади.
Виндоус (Microsoft Windows) ҳеч қандай муаммосиз Киндл драйверларини топиб ўрнатди (USB орқали). Китобларни алоҳида-алоҳида жилдларга бўлиб юклаш мумкин (масалан, technical books, techical papers, magazines), Киндл мундарижада жилдни эмас, китобларни кўрсатади.
Ди-Икс нинг ҳали вай-фай (Wi-Fi) версияси чиқмади (ёки мен бундан бехабар қолдимми?). 3G билан ишлашини нимагадир ҳал ҳам тушунмадим: Корея билан Амазоннинг ҳеч қандай шартномаси йўқ, шундай бўлса ҳам 3G текинга ишлайверадими? Хуллас, бу саволнинг жавобини билмагунимча 3G ни ҳеч ҳам тортинмасдан ўчириб қўйдим. То 3G ўчирилмагунча Google, Wikipedia ва хаттоки arbuz.com ҳам чиройли ва тезгина очилди.
Ҳозирча шу.
P.S. 9.7" бўлгани учун ҳам Ди-Икс ни танладим – ҳеч ҳам катта ва ноқулай эмас. Қайтанга менга бироз кичикдек кўринди. Аниқки, 6" ликлари илмий иш қоғозлари ёки мэнюэлларни ўқиш учун тўғри кемайди. Ўзбекистона қайтгандан кейин эса китобларни печать/байнд қилиб ўтиргандан кўра Киндлда ўқиган, менимча, яхшироқ. Кўзга ҳам зарар эмас. Тач скрин (touch screen) бўлмаганлиги ҳеч ҳам қийинчилик туғдирмади. Яна бир фикр, Cони/Cамсунг и-букларига қараганда Киндлнинг экрани анча тиниқ.
Comments
Post a Comment
Gapdan oling :)